Путин: террорчилар мақсади – Ўрта Осиё ҳудудига кириб олиш

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин
Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин таъкидлашича, Афғонистонда вазият жудда нотинч, Ўрта Осиё ҳудуди ҳам вазият жиддийлашишига таёр бўлиш керак.

ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин МДҲ раҳбарлари Кенгаши мажлисида сўзга чиқаркан, террорчилар мақсадларидан бири бу — Ўрта Осиё ҳудудига кириб олиш. МДҲ давлатлари бундай вазиятга таёр бўлиши ва келишилган тартибда ҳамкорлик қилиш керак, деди президент, Кремл расмий хабари асосида. 

Путиннинг сўзларига қараганда Афғонистонда террорчилар таъсири жуда кучаймоқда ва улар ҳудудларини кенгайтириш ҳақидаги режаларини ҳатто яширмаяптилар ҳам.  

“Уларнинг мақсадларидан бири – Ўрта Осиё ҳудудига кириб олиш. Бизлар бундай ҳолатларга таёр бўлишимиз ва вақти келганда ҳамжҳатлик билан ҳаракат қилишимиз керак”, — деди Путин.

Шу билан бирга, Россия президенти, МДҲ чегараларида пайдо бўлиши мумкин бўлган можароларни ҳал қилиш учун, ҳамдўстлик давлатлари чегара ва бошқа хизматлар гуруҳлари ташкил қила олишига ишонч билдирди. 

 

 

 

 

Янгиликлар лентаси
0