08:44 27 Июн 2017
Эфир
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған. Архив сурат

Туркия Суриядаги АҚШ иттифоқчиларига зарба беришга таёр эканлиги эълон қилди

© Sputnik/ Сергей Гунеев
Сиёсат
Ҳавола олиш
139 0 0

Эрдўған: Сурия қурдларининг “Демократик иттифоқи” партияси эълон қилган Тел-Абяд шаҳри автономияси Туркия миллий хавфсизлигига таҳдид солмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Сурия қурдларининг Тел-Абяд шаҳрида автономия ташкил қилиш ҳақидаги хабарларидан кейин, президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия ҳарбий операция ўтказиши мумкинлигини эълон қилди.

Эрдўғаннинг сўзларига қараганда, Туркия чегарасида жойлашган Тел-Абяд шаҳарда, қурдлар автономияси қуришни олдини олиш учун, у “қўлидан келган барча ишни” қилади. Анкара нуқтаи назарида, Сурия қурдларнинг ушуб баёноти, Туркия хавфсизлигига  жиддий таҳдид солади.   

Туркия АҚШ бошчилигиаги “Ислом давлати”га қарши кураш коалицияси аъзоси ва унинг ИДга қарши ҳарбий операцияларида қатнашиб келмоқда.

Туркияда, 20 июлда “Қурдистон ишчи партияси” томонидан ташкил қилинган теракт ва полиция ходимларининг ўлдирилишидан кейин вазият жиддий кескинлашди. Охирги уч ой давомида содир қилинган терактлар оқибатида 150 полиция ходимлари, ҳарбийлар ва тинч фуқаро ҳалок бўлди. Туркия ҳарбий самолётлари 24 июлдан бошлаб Сурия ва Ироқ ҳудудида жойлашган ИД ва “Қурдистон ишчи партияси” позицияларини бомбардимон қилиб келмоқда.

 

Асосий мавзулар