08:36 27 Июн 2017
Эфир
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов. Архив сурат

Ислом Каримов АҚШ давлат котиби Жон Керрини қабул қилди

© Sputnik/ Михаил Климентьев
Сиёсат
Ҳавола олиш
62 0 0

Жон Керри АҚШ раҳбарияти икки мамлакат манфаатлари асосида, ўзаро мунособатларни янада ривожлантиришига таёр эканлигини тасдиқлади.

ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Самарқанддаги “Форумлар мажмуаси”да АҚШ Давлат котиби Жон Керрини қабул қилди, Ўзбекистон ТИВ хабари асосида. 

Ислом Каримов Давлат секретарининг Ўзбекистонга биринчи ташрифи, кенг кўламли масалалар бўйича икки тарафлама ҳамкорлик ва халқаро аҳамиятга эга бўлган муаммларни ҳал қилишга йўл очиб беришини таъкидлади.

Ҳозирги пайтда икки мамлакат орасида савдо-сотиқ ва иқтисодий алоқалар ривожланиб бормоқда. Ўзбекистонда АҚШнинг General Motors корпорацияси фаолияти унумли хамкорлик мисоли. Стратегик ҳамкорлиги доирасида Андижон ва Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида уч катта лойҳа амалга оширилмоқда.

Учрашувда Афғонистон шимолида рўй бераётган воқеалар нигоҳида, регоин хавфсизлиги муаммолари мавзусида икки тарафлама фикр алмашилди.

Жон Керри Ўзбекистон президентига илиқ қабул учун миннатдорчилик билдириб, АҚШ раҳбарияти икки мамлакат манфаатлари асосида ўзаро мунособатларни янада ривожлантиришга таёр эканлигини тасдиқлади.

 

Асосий мавзулар