08:45 27 Июн 2017
Эфир
Ўзбекистон ТИВ Абдулазиз Камилов. Архив сурат

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Италия ТИВ бош котибини қабул қилди

© U.S. DEPARTMENT OF DEFENSE
Сиёсат
Ҳавола олиш
2111

Суҳбат давомида кўп қиррали ўзбек-италия мунособатларининг ривожланиши, халқаро ташкилотлар, хусусан, БМТ ва унинг бўлималари таркибида ҳамкорлик қилиш ҳақида сўз юритилди.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бугун Италия ТИВ бош котиби Микеле Валенсизени қабул қилди, ТИВ расмий сайтида белирган хабарга кўра.

Суҳбат давомида кўп қиррали ўзбек-италия мунособатларининг ривожланиши, халқаро ташкилотлар, авваломбор БМТ ва унинг бўлималари таркибида, ҳамкорликка келишиб олинди.

Шу қаторда, Ўзбекистон 2017-2018 йилларда БМТ Хавфсизлик кенгашида Италия номзодани қўллаб-қувватлашини хабар берди.

Ўзбек-Италия савдо-иқтисодий мунособатларига алоҳида эътибор берилди. Ўзаро ҳамкорликка бўлган қизиқишнинг ортишининг яна бир белгиси — бу 5-6 ноябрда Тошкентда бўлиб ўтадиган Халқаро сармоя форумида Италия корхоналарининг қатнашишидир.

Мамлакатлар таълим ва фан соҳасида ҳам ўзаро алоқаларни ривожлантириб бормоқда, Ўзбекистон ва Италия ОТМлари орасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатилган. Турин политехника университети филиали мамлакатимизда очилиши — унумли ҳамкорлик мисолидир.   

Учрашувда томонлар бир қатор регионал ва халқаро масалалар бўйича ҳам фикр алмашдилар.

 

Асосий мавзулар