08:44 27 Июн 2017
Эфир
Самарқанддаги Биби Хонум масжиди. Архив сурат

Жон Керри: БМТ Самарқандда ташкил қилинган

© Flickr/ Fulvio Spada
Сиёсат
Ҳавола олиш
96 0 0

Жон Керри Остонада талабаларга қадимий Самарқанд ҳақида ҳикоя айтиб берди.

 

ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Дунёда кўпчилик БМТ 70 йил аввал Ню-Йоркда ташкил қилинган деб ўйлайди, лекин Жон Керри, бундай ташкилот Самарқандда, Амир Темур даврида ҳам бор бўлганлигига ишончи комил, дейилган АҚШ Давлат департаменти расмий сайти хабарида.

АҚШ Давлат департаменти раҳбари Остонда  Қозоғистонлик талабалар билан учрашувда ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

“Самарқандда, қадим замонда юк ортилган карвонлар ўтган тоғлар ва чўлларни  мен ўз кўзим билан кўрдим”, — деди у ва Самарқанд ҳақида ўзига ёқиб қолган ҳикояни айтиб берди.

XV аср бошида Кастилия қироли Энрике III ўз элчиси Гонсалес де Клавихони Амир Темур ҳузурига юборади. Элчи узоқ йўллар босиб, Константинопол, шимолий Эрон ва бошқа кўп жойлардан ўтиб Самарқандга етиб келади. Самарқандда уни буюк Амир ўз ҳузурида қабул қилади. Элчи бу шаҳардан ҳайратга қолиб ўз кўрганларини ёзиб қолдирган.  

“Самарқанд — бу турли халқлар ва маданиятлар, савдо-сотиқ кесишган жой. Бу шаҳарда камёб ипак, олтин, мовийранг шиша ва чинни топиш мумкин. Бу жойда турклар, араблар, мусулмонлар, яҳудийлар, греклар, арманилар, христианлар, католиклар, несториан ва яфетидлар яшайди”, — деб қадимий саёҳатчи ҳикоясидан парча келдирди Керри. Унинг фикрича, балким, БМТ бир неч юз йиллар аввал Самарқандда ташкил қилингандир.

 

Асосий мавзулар