Ислом Каримов: Яқин Шарқдан қочиб чиқаётган террорчилар Афғонистонга келмоқда

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишАшхободда “Бетарафлик сиёсати: тинчлик, хавфсизлик ва ривожланиш йўлида халқаро ҳамкорлик” халқаро анжумани
Ашхободда “Бетарафлик сиёсати: тинчлик, хавфсизлик ва ривожланиш йўлида халқаро ҳамкорлик” халқаро анжумани - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти 12 декабр куни “Бетарафлик сиёсати: тинчлик, хавфсизлик ва ривожланиш йўлида халқаро ҳамкорлик” анжуманида қатнашиш учун Ашхободга келди.

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Туркманистон бетарафлигининг 20 йиллигига бағишланган “Бетарафлик сиёсати: тинчлик, хавфсизлик ва ривожланиш йўлида халқаро ҳамкорлик” анжуманида қатнашиш учун бир неча мамлакатлар президентлари ва расмий делегациялари Ашхободга келди.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон 1995 йил 12 декабрда бетераф сиёсат олиб боришини халқаро ҳамжамиятга эълон қилган эди. Бу ҳақда БМТнинг махсус резолюцияси қабул қилинган. Бундай мақом Туркманистонга ҳеч қандай ҳарбий иттифоқларга қўшилмаслик ва ўз ҳудудида чет эл ҳарбий базаларини жойлаштирмасликка асос бўлиб келмоқда. Шу билан бирга Туркманистон баъзи бир мамлакатлар билан икки тарафлама ҳарбий ҳамкорлик ҳақида шартномалар тузиб ҳам корлик олиб бормоқда. АҚШ ва Россия улар жумласидан.

Собиқ иттифоқ республикалари эндигина мустақил бўлиб ўзининг ривожланиш йўлини танлаётган пайтда Туркманистон бетарафлик йўлини танлади. Бугун республика асосий куч қудратини транспорт инфрақурилмасини ривожлантириш ва мамлакат иқтисодий салоҳиятини кенгайтиришга қаратган. Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида ҳам кенг миқёсда иқтисодий ва гуманитар ҳамкорлик олиб борилмоқда.

Ислом Каримов Гурбангули Бердимуҳамедов ва Туркманистон халқини ушбу байрам билан табриклади ва мамлакатнинг бетарафлик сиёсатига ва Ўзбекистон – Туркманистон ҳамкорилигига юқори баҳо берди.

Жумладан, Ислом Каримов “Йирик транзит-транспорт салоҳиятига эга Туркманистон айни пайтда қўшни давлатлар билан ҳамкорликда темир йўл, автомобил, денгиз ва ҳаво йўллари орқали қатновни ўз ичига олган кенг тармоқли мултимодал инфратузилмани шакллантирмоқда”, — деди.

Эслатиб ўтамиз, Турманистон ўз ҳудуди орқали транзит-транспорт имкониятларини кенгайтириши Ўзбекистон ва Ўрта Осиё ҳудудидаги барча мамлакатларни Қора денгиз ва Форс кўрфази мамлакатлари ҳамда йирик денгиз портлари билан улайди. Бундай йўл барча Ўрта Осиё республикаларининг иқтисодий алоқаларини кучайтириши учун қанчалик зарурлиги кундек равшан.

Шу билан бирга, Ислом Каримов дунёдаги беқарорлик ва қўшни Афғонистондаги нотинчликдан ўзининг безовталигини бидирди.

Ўзбекистон президенти дунёдаги глобал хавфсизлик ҳолати жадал ўзгараётганини ва террорчиларни озиқлантирб турувчи марказлар жазосиз фаолият кўрсатиб келаётганига алоҳида эътибор қаратди.

Ўзбекистон президенти Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор бериш кераклигини ва халқаро коалиция қўшинлари олиб чиқиб кетилгани, ушбу мамлакатдаги вазиятни кескин мураккаблаштиргани таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, халқаро коалиция қўшинлари, БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарори билан 2001 йилда, Афғонистонга вақтинча ҳукуматни қўллаб-қувватлаш мақсадида киритилган эди. Афғонистондаги ҳаёт тинч ва фароваонликдан йироқ бўлсада, 2014 йил 31 декабрда улар Афғонистондаги ўз фаолияти якунлангани эълон қилди. 2015 йил январидан бошлаб эса НАТО Афғонистонда “Афғонистон ҳуқуқни сақлаш кучларини ўқитиш ва маслаҳат бериш” бўйича янги операция бошлади. Ушбу операция бор йўғи 12 минг ҳарбий иштирокида олиб борилиб, олдинигидан кўра сезиларли даражада кам молия ва фақатгина ўзларини ҳимоя қилиш учун етарли бўлган ҳарбий куч билан таъминланган.

Бунинг оқибатида, Афғонистондаги вазият ўтган йил давомида сезиларли даражада ёмонлашди. Олдин асосан қишлоқ ҳудудлариги эгаллаб турган “Толибон” жангарилари бир неча йирик шаҳарларга ҳужум уюштирди. Жумладан сентябр ойида Афғонистон шимолидаги муҳим транспорт вазифасини ўтовчи Қундуз шаҳри ҳам бир неча кун мобайнида "Толибон" қўлида бўлди.  Шу билан бирга Афғонистонда ДАИШ (“Ислом давлати”) террорчилик гуруҳининг таъсири ҳам кучайиб бормоқда.

Ислом Каримов сўзини давом эттирар экан, табиатда бирор жойда бўшлиқ бўлса уни дарров бир нарса эгаллагани каби, қўшни Афғонистондан халқаро коалиция қўшинлари чиқиб кетиши биланоқ, у ерга Яқин Шарқ минтақасидан қочиб чиқаётган босқинчи ва террорчи гуруҳлар оқиб кела бошлаганини таъкидлади.

“Афғонистондаги вазият қандай кечишидан қатъи назар, шуни ишонч билан айтиш мумкинки, Афғонистон муаммосини фақат бир йўл, яъни ўзаро курашаётган томонлар ўртасида БМТ шафелигида тинч сиёсий музокаралар ўтказиш орқали ҳал этишдан бошқа йўл йўқ”, — деди Ислом Каримов.

Эслатиб ўтамиз, ташқи сиёсатда Ўзбекистон ўзининг ҳеч қандай ҳарбий иттифоқларга аъзо бўлмаслигини, ва дунёдаги можароларни фақат тинчлик йўли билан ҳал қилиш тарафдори эканлигини доимо таъкидлаб келган.

Янгиликлар лентаси
0