14:51 17 Декабр 2017
Эфир
Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Эрдўғон. Архив сурат

Россия муносабатларни қайта тиклаш учун Туркияга учта шарт қўйди

© Sputnik/ Михаил Климентьев
Сиёсат
Ҳавола олиш
71812

Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатлар қайта тикланиши учун Анқара учта шартни бажармоғи лозим...

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатлар қайта тикланиши учун Анқара учта шартни бажармоғи лозим, дейди Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов, РИА Новости, Hurriyet Daily News маълумоти асосида.

Дипломатнинг сўзларига кўра, биринчи шарт — Туркия ҳукумати Россиядан икки рус ҳарбийи ўлимига сабаб бўлган Су-24 бомбардимончисининг уриб туширилиши юзасидан узр сўраши, иккинчидан, воқеа айбдорини топиши ва жазолаши, учинчидан, йўқ қилинган самолётнинг товон пулини тўлаши керак.

"Агар биз қўяётган шартлар бажарилмаса, Туркия ҳам ҳеч қандай натижа кўрмайди", — таъкидлади элчи, маҳаллий газеталарнинг бирига берган интервьюсида. “Туркия муносабатларни йўлга қўйиш ҳақида гапирадию, аммо ўзи бу ёндашувга зид баёнотлар қилади”, — деди дипломат.

Карловнинг маълум қилишича, уриб туширилган Су-24 капитани Туркия фуқароси Алпарслон Челик томонидан отиб ўлдирилган.

“У ўлдирилган учувчи парашютининг бир бўлагини кўрсатиш учун камера қаршисига келганида, турк тилида эркин гапирган”, — қўшимча қилди дипломат. 

24 ноябр куни турк қирувчи ракетаси томонидан Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолётини уриб туширилиши, Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатларнинг “совушига” олиб келди. Учувчилардан бири — Олег Пешков, катапульта ёрдамида парашютдан сакраган вақтида Сурия туркманлари назоратидаги ҳудудда жангарилар томонидан ўққа тутилган. Тирик қолган кема штурмани Константин Мурахтин эса Су-24 Туркия ҳаво чегарасини бузмаганлигини айтди. Қолаверса, Туркия ҲҲК томонидан огоҳлантирувчи сигналлар бўлганини эшитмаганлигини таъкидлади. Россия президенти Владимир Путин ушбу можарони террорчилар шериклари томонидан “зимдан берилган зарба” дея баҳолади ва Туркияга қарши бир қатор иқтисодий чоралар қўллаш ҳақида фармон эълон қилди.

 

Асосий мавзулар