14:52 17 Декабр 2017
Эфир
Душанбе шаҳри кўриниши. Архив сурат

Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатлари илиқлашмоқда

© Flickr/ Chris Price
Сиёсат
Ҳавола олиш
73630

Душанбе ва Тошкент ўртасида Ташқи ишлар вазирликлари маслаҳатлашуви биринчи марта ўтказилади.

 

ТОШКЕНТ, 15 дек – Sputnik. 17-18 декабр кунлари Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон Ташқи ишлар вазирликлари сиёсий маслаҳатлашуви ўтказилади, хабар қилади Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

" Ўзбекистон ва Тожикистон расмийлари маслаҳатлашуви ҳали бирор марта ўтказилмаган", — аниқлик киритади Ўзбекистондаги Тожикистон элчихонаси вакили. Маслаҳатлашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, жумладан, савдо-иқтисодий ва транспорт соҳаларида муносабатларни ривожлантириш чораларини кўриб чиқиб, шунингдек, регионал муаммолар, Афғонистондаги ҳолат юзасидан фикр алмашиши кўзда тутилган.

Собиқ Иттифоқ тарқагач Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар мураккаб кечаётган эди. Икки мамлакат  ўртасида 1992 йил ўзаро ҳаво парвозлар бекор қилинган бўлса, 2001 йил аввал Ўзбекистон, сўнг Тожикистон ўзаро виза тартибини киритди.

Ўзбекистон Тожикистондаги Роғун ГЭСи қурилишига қарши. Ўзбекистон нуқтаи-назарича, Тожикистон ва Қирғизистонда ГЭСларнинг қурилиши оқибатида трансчегаравий дарёлар сувлари бир мамлакатнинг назорати остига ўтиб қолади ва минтақа экологиясига жуда катта зарар етказилади.

 

Асосий мавзулар