11:09 23 Август 2017
Эфир
ШҲТ давлатлари махсус кучларининг ўқув-машғулотлари . Архив сурат

Ўзбекистон ИИВ ШҲТ Тошкент саммитига таёргарлик кўрмоқда

© Sputnik/ Валерий Ярмоленко
Сиёсат
Ҳавола олиш
Тошкентда ШҲТ саммити (62)
161 0 0

ШҲТнинг Регионал Антитеррор структураси (РАТС) ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Тошкентда бўлиб ўтадиган ШҲТ раҳбарлари саммитига таёргарлик кўрмоқда. Ўзбекистон ИИВ Адҳамжон Аҳмадбоев ва РАТС ижроия қўмитаси директори Евгений Сысоев учрашди.

ТОШКЕНТ, 22 март — Sputnik. ШҲТнинг Регионал Антитеррор структураси (РАТС) ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Тошкентда бўлиб ўтадиган ШҲТ раҳбарлари саммитида хафсизликни таъминлаш учун бир қатор тадбирлар ўтказмоқда, РАТС матбуот хизмати хабарига асосан.  

Аҳмедбоев, Ўзбекистонда аҳамиятли халқаро анжуманлар, жумладан ШҲТ саммити ўтказиш вақтида қабул қилинган, ички ишлар органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари ҳақида сўзлаб берди.

“РАТС ижроия қўмитаси директори Евгений Сысоев Ўзбекистон Ички Ишлар вазири Адҳамжон Аҳмадбоев билан учрашди. Учрашувда ҳамкорлик ва Саммитга таёргарлик кўриш чоралари муҳокама қилинди”, — деб хабар берди РАТС матбуот хизмати.

Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ШҲТ аъзоларидир. Белоруссия, Монголия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Афғонистон кузатувчи мақомида.  2016 йилда Ўзбекистон ШҲТда раҳбарлик навбати Ўзбекистонда, шунинг учун бу йил ташкилотга аъзо мамлакатлар раҳбарларининг йиллик саммити 23-24 июнда Тошкентда бўлиб ўтади.

 

Мавзу:
Тошкентда ШҲТ саммити (62)

Асосий мавзулар