14:57 17 Декабр 2017
Эфир
Туркия президенти Тойип Эрдўғон. Архив сурат

Обама Эрдўғон билан учрашувдан воз кечди

© Sputnik/ Сергей Гунеев
Сиёсат
Ҳавола олиш
15101

Обама Тоййиб Эрдўғоннинг шахсий учрашув ҳақидаги таклифига рад жавоби берди. АҚШ президенти матбуот котибининг бу “ҳурматсизлик” эмас дейишига қарамасдан, экспертлар, бу Туркия президенти учун “ташвишли сигнал” демоқда.

ТАШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. АҚШ президенти Барак Обама Ядровий Хавфсизлик Саммитида қатнашиш учун АҚШга ташриф буюрадиган Туркия раҳбарининг шахсий учрашув ҳақидаги таклифига рад жавоби берди. Матбуот хизмати хабарига кўра бундай учрашувга зарурат йўқ, РИА Новости Wall Street Journal хабари асосида.

Оқ уй хабарида айтилишига қараганда, буни ҳурматсизлик деб қабул қилмаслик керак, чунки президентлар Туркияда G20  саммитида ноябрда учрашган эди ва февралда телефон орқали суҳбатлашишган эди.

Эрдўғон Обама билан Мэрилэнд штатида, Туркия молиявий ёрдами билан қурилган масжид очилишида учрашишни режалаштирган эди, лекин АҚШ президенти матбуот хизмати бунга зараурат йўқ деб хабар қилди.

Экспертлар фикрига кўра, ушбу рад жавоби Туркия президенти учун ташвишли белгидир. “Оқ уйдагилар Эрдўғонга у бундан буён “қимматли меҳмон” эмаслигини кўрсатиб қўймоқчи бўлишган”, деди Миллий хавфсизлик ва Халқаро сиёсат маркази директори ўринбосари Макс Хоффман.

АҚШ ва Туркия орасидаги мунособатлар Вашингтоннинг Туркия қурдларини қўллаб қувватлаши туфайли бузилди. АҚШ қурдларни ИД террорчиларига қарши курашмоқда деб ҳисоблайди, Туркия бўлса қурдларни террорчи деб ҳисоблайди. 

Ундан ташқари экспертлар Эрдўғоннинг тобобра кучайиб бораётган авторитар тузими ва унинг қурдларга қарши олиб борилаётган шафқатсиз сиёсати турк-америка мунособатларига таъсир қилмай қолмаган, албатта. Шу билан бир вақтда Вашингтон Анқарани “НАТО иттифоқидаги муҳим ҳамкор деб ҳисоблайди”.

Асосий мавзулар