14:53 22 Сентябр 2017
Эфир
G8 учрашувида суратга тушиш. Архив сурат

Россия кун тартибида Катта саккизликка қайтиш масаласи йўқ

© Sputnik/ Алексей Никольский
Сиёсат
Ҳавола олиш
218 0 0

Дмитрий Песковнинг сўзларига қараганда, айни замонда G20 формати Россия учун муҳимроқ.

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Россиянинг G8 мамлакатлар рўйхатига қайтиш масаласи кун тартибида йўқ, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков. Песковнинг сўзларига қараганда, ҳозирги замонда Россия учун “Катта йигирмалик” формати қизиқроқ.

“Бизнинг нуқтаи назардан “Катта йигирмалик” формати дунёдаги иқтисодий ва бошқа жараёнларга кўпроқ таъсир кўрсатадиган мамлакатларни бирлаштирган энг тўлиқ таркибдир”, — деб қўшимча қилди Песков.

Эслатиб ўтамиз, Катта йигирмаликка  (G20) дунёнинг иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган ва  ривожланаётган йигирмата мамлакати кирдаи. Улар Австралия, Аргентина, Бразилия, Буюк Британия, Германия, Индия, Индонезия, Италия, Канада, Хитой, Мексика, Россия, Саудия Арабистони, АҚШ, Туркия, Франция, Жанубий Корея, ЖАР ва Япония.

Катта саккизлик (G8) халқаро клубига эса Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Россия, АҚШ, Франция ва Япония киради.

 

Асосий мавзулар