11:41 21 Август 2017
Эфир
НАТОнинг в Брюсселдаги штаб-квартираси. Архив сурат

Россия НАТО устидан дипломатик ғалаба қозонди - Independent

© Foto: NATO
Сиёсат
Ҳавола олиш
27310

НАТО ташаббуси билан Россия – НАТО музокараларининг қайта бошланиши - бу Россиянинг дипломатик ғалабаси, деб ҳисоблайди Independent нашри муаллифи Мэри Дежевски.

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Россия билан музокараларни қайта бошлар экан НАТО ўзининг Украинадага ҳатти-ҳаракатларининг боши берк кўчага кириб қолганлигини тан олади, деб ҳисоблайди Independent нашри муаллифи Мэри Дежевски, РИА Новости хабари асосида.

Россия ҳар доим бир нарсани таъкидлаб келарди: Мунособатларни қайта тиклаш НАТОга боғлиқ, чунки альянснинг ўзи аввал ушбу мунособатларни бузган эди. Ғарб ҳам ушбу ҳақиқатни тан олгандек, ўзи Москвага биргаликда мажлис ўтказишни таклиф қилди.

“Россия ва НАТО учрашуви бу Москванинг катта дипломатик ғалабасидир, лекин ундан ҳам муҳими — бу Ғарбнинг ташқи сиёсатида реализмнинг ғалабасидир”, — деб ҳисоблайди журналист.

Охирги йилларда Ғарб ташқи сиёсати билан асосан мафкурачилар ва хаёлпарастлар  шуғулланиб келишган ва Украина ушбу мафкуравий уруш майдонига айланган эди. Ҳар доимгидек, Ғарб идеалистлари бу ерда ўзининг ғалабаисга ишонган эди, лекин бунга уларнинг кучи етмади. Ниҳоят, майдонга реалистлар тушмоқда.

Шу билан бир вақтда Россия нуқтаи назари билан ҳеч ким ҳисоблашмаган эди. Аввал Ундан Минск шартномасини бажаришни талаб қилишди. Россия талабларни бажарди. Кейин бўлса Қримни қайтармагунча ҳеч қандай мунособатлар тикланмайди деб эълон қилишди. Бунга эса Киевда ҳам ҳеч ким ишонмайди, дейди Дежевски.

Россия ва НАТО учрашуви Брюсселда 20 апрел куни бўлдиб ўтади. Охирги икки йил давомида бу биринчи учрашув бўлади. Томонлар Украина масаласини ва ҳарбий харажатларни камайтириш масаласини муҳокама қилишади.

Асосий мавзулар