Москвада Ислом Каримов ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримов
Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 25-26 апрел кунлари Россияга расмий ташриф уюштиради. Давлатимиз раҳбари Россия президенти билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қайта жиҳозлаш мақсадида Россияда ишлаб чиқарилган ускуналарни етказиб берилиши масаласини муҳокама қилади.

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Саидикром Ниёзхўжаев ва унинг россиялик ҳамкасби Григорий Карасин Москвада учрашиб, Владимир Путин ва Ислом Каримов учрашувига тайёргарлик масаласини муҳокама қилдилар, деб хабар бермоқда Россия ТИВ матбуот-хизмати.

Ислом Каримов ва Абдулазиз Камилов аэропортда - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов Москвага расмий ташриф билан келади

"Томонлар Ўзбекистон – Россия муносабатларига доир кун тартибида турган бир қатор масалаларни, шу жумладан, Россия ва Ўзбекистон раҳбарларининг олий даражадаги учрашувига тайёргарлик масаласини муҳокама қилдилар”, — дейилган Россия ТИВ матбуот-хизмати эълон қилган хабар матнида.

Бундан сал олдин Владимир Путин Ўзбекистон президенти Ислом Каримов шу ойда Россияга ташриф уюштириши ҳақида хабар қилиб, шундай деган эди: "Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар ҳақиқатда иттифоқдош характерга эга. Шу йил апрел ойида Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Россияга ташрифи ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиради, мустаҳкамлайди”, — деб айтган эди.

Янгиликлар лентаси
0