Ўзбекистон ва Франция иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилади

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишЎзбекистон Республикаси президенти қароргоҳи
Ўзбекистон Республикаси президенти қароргоҳи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йиғилишда ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва тузилмаларни диверсификация қилиш, инвестицион ва молиявий-техник ҳамкорлик истиқболлари, қишлоқ хўжалиги, транспорт, туризм ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. 20 июль куни Тошкентда Ўзбекистон ва Франция ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг олтинчи йиғилиши бўлиб ўтади, дея хабар қилди Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, француз делегациясига ташқи савдо, туризмни жонлантириш ва хориждаги француз фуқаролари ишлари бўйича давлат котиби Маттиас Фёкль бошчилик қилади.

Йиғилишда ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва тузилмаларни диверсификация қилиш, инвестицион ва молиявий-техник ҳамкорлик истиқболлари, қишлоқ хўжалиги, транспорт, туризм ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Комиссия йиғилиши доирасида, шунингдек, Ўзбекистон ва Франция компаниялари иштирокида бизнес-форум ҳамда икки мамлакат тадбиркорлик доираларининг кооперацион биржа шаклидаги учрашувини ташкил этиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0