АҚШ делегацияси Тошкентда Афғонистон масаласини муҳокама қилади

Oбуна бўлиш
АҚШнинг Афғонистон ва Покистон муносабатлари бўйича махсус вакили ўринбосари Лорел Миллер бошчилигидаги расмий делегацияси Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилиш мақсадида Тошкентга ташриф буюрди.

ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакилининг биринчи ўринбосари Лорел Миллер чоршанба куни Тошкентга келди. Бу ҳақда РИА Новостига Тошкентдаги АҚШ элчихонаси маълум қилган.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов: Афғонистон Яқин Шарқдан экстремистик гуруҳларни "тортмоқда"
Тошкент ва Вашингтон маслаҳатлашув доирасида АҚШ ва Афғонистон муносабатлари, Афғонистондаги энг сўнгги сиёсий ва иқтисодий янгиликлар, хавфсизлик ва Афғонистонни тиклаш йўлидаги халқаро ҳамжамият уринишлари мавзуларида музокара ўтказиши маълум қилинмоқда.

Элчихона хабарига кўра, АҚШ делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи ҳукуматлараро гуруҳнинг Марказий Осиё давлатларига сафари доирасида кечмоқда.

АҚШ дипломатлари 18 июлдан 22 июл саналари оралиғида Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатларига сафар уюштиришни режалаштирган.

"Марказий Осиёдаги ҳукумат вакиллари илтимоси билан бошланган бу маслаҳатлашувлар сўнгги олти йил мобайнида мунтазам равишда ҳар йили ўтказиб келинмоқда", — дейилган АҚШ элчихонаси хабарида.

Элчихона материалларида "Қўшма штатлар минтақадаги чақириқлар ва таҳдидлар ечимини топиш, шунингдек, хавфсизлик ва барқарорлик масалаларида Марказий Осиё давлатлари билан яқиндан ҳамкорлик алоқаларини олиб боришдан манфаатдор" эканлиги қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0