11:12 23 Август 2017
Эфир
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов. Архив сурат

Джабаров: Кубада Ислом Каримовни жудаям ҳурмат қилишарди

© Sputnik/ Ильясов
Сиёсат
Ҳавола олиш
Ислом Каримов вафот этди (56)
346070

Куба Ўзбекистон етакчиси Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан мамлакат миқёсида мотам эълон қилган ягона хорижий давлат бўлди. Россия Федерацияси кенгаши аъзоси Владимир Джабаров бир қарашда бир-биридан жуда узоқда бўлган бу икки давлатни нима боғлашини изоҳлади.

ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Куба ўртасида аллақачонлар мустаҳкам алоқалар ўрнатилган, Президент Ислом Каримовни эса Кубанинг олий ҳукумати ҳурмат қиларди, дейди Россия федерация кенгаши раисининг халқаро ишлар бўйича биринчи ўринбосари Владимир Джабаров.

Экспертнинг фикрича, Куба ҳукумати Ўзбекистон Президентини 1990-йилларда, унинг Россиянинг биринчи президенти Борис Ельциннинг айрим қарашларига кескин қарши чиққан давридан ҳурмат қила бошлаган. 

"Ислом Каримов Борис Ельциннинг қарашларига ўта кескин равишда қарши чиққан ва эътирозини очиқчасига билдирган, – дейди Владимир Джабаров. – Бу эса Ельцин сиёсати билан аксарият масалаларда келиша олмаган Куба ҳукуматининг эътиборига тушган. Россиянинг биринчи президенти паришонхотирлиги билан ажралиб турарди. Яриморол унутилган, тақдир ҳукмига ташлаб қўйилганди. Россиянинг Куба билан дўстлиги 2000-йилларга келибгина қайта тиклана бошлади".

Ўзбекистон Президенти эса Кубага доим илиқ муносабатда бўлган, таъкидлади эксперт ва республикага мунтазам равишда кубалик меҳмонлар ташриф буюришганини қўшиб қўйди. Бундан ташқари, кубалик етакчиларга Ислом Каримовнинг давлат бошқарув услуби жудаям ёқарди.

"Куба Ўзбекистоннинг Озодлик ороли билан СССР даврида ўрнатилган мустаҳкам алоқаларини ёдда тутган ҳолда ўз бирдамлигини намойиш этди, – давом этади Джабаров. – Бироқ Россияда мотам эълон қилинмагани Россия ҳукумати Ислом Каримовни етарлича ҳурмат қилмайди дегани эмас. Ҳар ким ўз қайғусини ўзича билдиради ва мен бу ҳолатга эътибор қаратмасликни сўрардим. Ўзбекистон Президенти Россиянинг энг улкан дўсти эди. У Россия президенти билан ажойиб, жудаям самимий муносабатда эди".

Кубада мотам куни 5 сентябрь эрталаб соат 6.00да бошланди ва ярим тунга қадар давом этади. Мамлакатдаги барча ташкилотлар ва ҳарбий муассасалар биноларида байроқлар туширилади.

Президент Ислом Каримов 2 сентябрь куни вафот этди ва эртаси куни ўзи туғилиб-ўсган Самарқанд шаҳрида дафн этилди. 3 сентябрдан 5 сентябрга қадар бутун Ўзбекистонда мотам эълон қилинган.

Мавзу:
Ислом Каримов вафот этди (56)

Асосий мавзулар