17:34 18 Август 2017
Эфир
Владимир Путин

Владимир Путин Каримов унга жуда илиқ муносабатда бўлганини айтди

© Sputnik/ Сергей Субботин
Сиёсат
Ҳавола олиш
Ислом Каримов вафот этди (56)
95240

Ислом Каримов менга жуда илиқ муносабатда эди <...> мени “сен”лаб, исмимни айтиб мурожаат қиларди, - деди Путин.

ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин эртага 6 сентябр куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдириш учун Самарқандга келишини маълум қилди. Путин ўзининг Ислом Каримов билан бўлган муносабатларини эсларкан, Каримов унга жуда илиқ муносабатда бўлганини айтиб ўтди.

“Шуни айтишим керак-ки, биз таниш бўлган ва бирга ишлаган даврларда, айниқса охирги бир неча йил давомида, мен Ислом Абдуғаниевични инсоний томондан танишга  муваффақ бўлдим. Бизнинг муносабатларимиз жуда самимий эди. У шахсан менга жуда илиқ муносабатда эди, балким, унинг ёши мендан каттароқ бўлгани туфайли, биз иккимиз қолганда мени “сен”лаб, исмимни айтиб мурожаат қиларди. Менимча, бу Ўзбекистон учун катта йўқотиш бўлди, умуман инсон дунёдан кўз юмишининг ўзи йўқотишдир”, — деди Владимир Путин матбуот анжуманида.

Ўзбекистон биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 2 сентябр куни, инсульт оқибатида вафот этди. 3 сентябр куни Самарқандда президент билан хайрлашув ва дафн этиш маросими бўлиб ўтди. Унда минглаб маҳаллий аҳоли ва 17 мамлкат делегациялари қатнашди. Ўзбекистонда уч кунлик мотам эълон қилинди.

Мавзу:
Ислом Каримов вафот этди (56)

Асосий мавзулар