00:13 29 Июн 2017
Эфир
Ёшлар Халқаро саммити. Архив сурат

Мирзиёев ёшлар сиёсати тўғрисидаги қонунга имзо чекди

© Страница International Youth Summit в Facebook
Сиёсат
Ҳавола олиш
Ўзбекистонда президент сайлови (124)
110952

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси президенти в.б. сифатида биринчи қонунни имзолади.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистон Президенти вазифасини в.б., Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев "Ёшларга оид давлат сиёсати Дастури" тўғрисидаги қонунга имзо чекди, деб хабар қилмоқда РИА Новости ўзбек ОАВга таянган ҳолда.

Бу Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистон Республикаси президенти в.б. сифатида биринчи имзоланган қонун ҳужжатидир.

Ёшларга оид Давлат сиёсати тушунчаси ёшларни ҳар томонлама мукаммал этиб вояга етказишда ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва қонуний чора-тадбирлар тизимини назарда тутади.

Қонунда ёш фуқаролар тушунчасига изоҳ берилган. Унга кўра, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган, хусусан, ёш оила, ёш мутахассис ва ёш тадбиркор айнан ёшлар қаторига кириши қайд этилган.

Ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий принципи очиқлик ва шаффофлик, ёшларга оид давлат сиёсатида ёшлар иштирокини таъминлаш, ёшлар ғояларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш ҳисобланади.

Қонун 4та боб, 33 моддадан иборат.

Қонун касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун иш ўринлари мажбурий минимал заҳирасини таъминлашни назарда тутади. Бўш иш ўринларини бажаришдан бош тортадиган корхона раҳбарлари маъмурий жавобгарликка тортилади.

Ҳужжатда, шунингдек, ёшларни ва ёш оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистонда ёшлар ижтимоий хизмати ташкил этилиши назарда тутилган.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов инсульт оқибатида 2016 йил 2 сентябр куни Тошкент шаҳрида вафот этди. Марҳум ўзининг она-шаҳри Самарқандда мусулмон урф-одатларига кўра дафн этилди. Ўзбекистон Республикасининг президенти в.б. этиб Бош вазир Шавкат Мирзиёев тасдиқланди. Ўзбекистон республикаси президенти сайловлари 4 декабрга белгиланган.

Мавзу:
Ўзбекистонда президент сайлови (124)

Асосий мавзулар