Ўзбекистон президенти сайловларида иштирок этадиган 21 млн дан кўпроқ сайловчи қайд этилди

© Sputnik / Костис Нтантамис / Медиабанкка ўтишСайловчилар
Сайловчилар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 4 декабрда ўтадиган президент сайловларига 21,4 млн дан кўпроқ сайловчи қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов қўмитаси берган маълумотларда келтирилган.

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. "Сайлов округларининг рўйхатларига киритилган сайловчиларнинг умумий сони 21,435 млн кишини ташкил қилди", дейилган хабарда.

Сайлов қутиси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда президентлик сайловига 14та сайлов округлари ташкил қилинди
2015 йилда ўтган аввалги президент сайловларида  20,798 млндан кўпроқ сайловчи қайд қилинганди.

Марказий сайлов қўмитаси 15 сентябрда сайлов округлари ва улардаги сайловчилар сони ҳамда округ сайлов комиссиялари жойлашган жойлар ҳақидаги рўйхатни маълум қилди.  

Аввалроқ Марказий сайлов қўмитаси президент сайловларига 14 та сайлов округи ташкил этилганини тасдиқлаганди.

Сайлов округлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегараларида ташкил этилган.

Қонунчиликка кўра, сайлов участкалари овоз беришдан камида 2 ой олдин ташкил этилиши лозим. Овоз беришда фуқаролар  18 ёшдан иштирок этиши мумкин. Овоз беришда суд томонидан лаёқатсиз деб тан олинган ва қамоқ жазосини ўтаётган шахслар иштирок эта олмайди.

1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси 31,807 млн кишини ташкил қилган.

Янгиликлар лентаси
0