17:28 18 Август 2017
Эфир
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги биносининг архив сурати

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди

© МИД Узбекистана
Сиёсат
Ҳавола олиш
15810

Суҳбат чоғида турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. 2016-йилнинг 21-сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Галимжан Койшибаев бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

"Суҳбат чоғида турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди", — дейилади хабар матнида.

Мунтазам равишда ўтказиладиган сиёсий мулоқот Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигини фаол ривожланишига имкон бериши таъкидланган. Шу нуқтайи назардан жорий йилнинг апрел ва июн ойларида Тошкент шаҳрида ҳамда сентябр ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашув ва музокараларнинг якунлари муҳим аҳамият касб этади.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликнинг айрим амалий масалалари кўриб чиқилган.

Асосий мавзулар