07:53 21 Август 2017
Эфир
Ўзбекистонда президент сайловлари архив сурат

Президент сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари таркибига номзодлар тавсия этилди

© AFP / MUHAMMADSHARIF MAMATKULOV / AFP
Сиёсат
Ҳавола олиш
Ўзбекистонда президент сайлови (124)
20301

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга ва Асосий тадбирлар дастури мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов округлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида тузилди.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. 20-21 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг сессиялари бўлиб, уларда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар муҳокама қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази хабар берди.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонунга ва Асосий тадбирлар дастури мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи  сайлов округлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида тузилди.

Сайлов округлари рўйхати сайловчилар сони ҳамда округ сайлов комиссиялари қаерда жойлашганлиги кўрсатилган ҳолда матбуотда эълон қилинди.

Президент сайловини ташкил этиш ва уни ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссиялари томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловга камида етмиш кун қолганида комиссиянинг раиси, раис ўринбосари, котиби ва камида 6-8 нафар аъзосидан иборат таркибда тузилади.

Округ сайлов комиссияларининг аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсияси билан жамоатчиликнинг обрўли вакиллари орасидан Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланади.

Жойлардаги давлат ҳокимияти вакиллик органлари сессияларида муҳокамалар натижасида округ сайлов комиссиялари таркибига номзодлар тавсия қилиш бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Мавзу:
Ўзбекистонда президент сайлови (124)

Асосий мавзулар