11:00 23 Август 2017
Эфир
Ўзбекистон президенти в.б. Шавкат Мирзиёев

Тошкентга келган қозоқ делегацияси Шавкат Мирзиёев ва Рустам Азимов билан учрашади

© Sputnik/ Сергей Субботин
Сиёсат
Ҳавола олиш
41910

"Томонлар икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий муносабатлар ҳолати, саноат, транспорт-транзит соҳаларида ҳамкорлик масалаларини муҳокама этиши кўзда тутилган", — дейилади Қозоғистон ҳукумати ахборотида.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев топшириғига биноан мамлакат бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси ишчи ташриф билан Ўзбекистон пойтахтига ташриф буюрди. Бу ҳақда Қозоғистон ҳукумати сайтида хабар қилинган.

"Асқар Мамин Тошкентда Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказиши, шунингдек, Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов ва бош вазир ўринбосари Улуғбек Розукулов билан учрашиши кутилмоқда", — дейилади хабар матнида.

"Томонлар икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий муносабатлар ҳолати, саноат, транспорт-транзит соҳаларида ҳамкорлик масалаларини муҳокама этиши кўзда тутилган", — деб қўшимча қилинган ҳукумат хабарида.

Асосий мавзулар