17:32 18 Август 2017
Эфир
Тошкент шаҳрининг архив сурати

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманига янги ҳоким тайинланди

© Flickr/ stefan_fotos
Сиёсат
Ҳавола олиш
44711

Илгарироқ Ўзбекистон президенти в.б. Шавкат Мирзиёев "иш фаолиятида мунтазам қолоқлик ва жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун" Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шомансур Аҳмедовни лавозимидан озод этган эди...

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Шерзод Кудбиев Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманига ҳоким этиб тайинланди, деб хабар қилинган Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий сайтида.

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги сайти ахборотига кўра, Шерзод Кудбиев 1981-йил Фарғона вилоятида туғилган.

Фарғона политехника институтида ассистент, катта ўқитувчи (2002—2007-йилларда), Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги тузилмаларида мутахассис, бошқарма бошлиғи ўринбосари (2007—2010), Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси тузилмаларида мутахассис (2010—2012) сифатида меҳнат қилган.

2012—2015-йилларда Шерзод Кудбиев Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий марказига директорлик қилган. Мирзо Улуғбек тумани ҳокими этиб тайинлангунига қадар, Кудбиев Вазирлар Маҳкамасида департамент мудири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Асосий мавзулар