Ўзбекистон ИИВ томонидан қатор туманлар ИИБга янги бошлиқлар тайинланди

© СтрингерИИБ автомобили
ИИБ автомобили - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туман Ички ишлар Бошқармасига полковник Азамат Ўроқов бошлиқ этиб тайинланди

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Сал олдин Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ИИБ бошлиғи Саидакбар Пўлатов Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан лавозимидан озод этилган эди.

Бугун эълон қилинган хабарга мувофиқ, унинг ўрнини полковник Азамат Ўроқов эгаллаган. Бу ҳақда "Постда" нашрига таянган ҳолда кун.уз хабар қилган.

Шунингдек, нашрда маълум қилинишича, Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туман Ички Иишлар Бошқармасида подполковник Боймирза Усмонов бошлиқ сифатида иш бошлаган.

 

Янгиликлар лентаси
0