14:56 22 Сентябр 2017
Эфир
Беларус президенти Александр Лукашенко ва марҳум Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова

Лукашенконинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди

© Jahon
Сиёсат
Ҳавола олиш
304 0 0

6-октябр куни Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириш мақсадида Самарқанд шаҳрига ташриф буюрган эди

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев кутиб олди вашундан сўнг улар биргаликда Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилдилар.

Шунингдек, олий мартабали меҳмон Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримовнинг рафиқаси Татяна Каримовага чуқур ҳамдардлик изҳор этди, деб хабар қилади "Жаҳон" АА.

Беларус Ўзбекистонга Марказий Осиёдаги асосий иқтисодий шерик сифатида қарайди. Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар дўстлик ва ўзаро манфаатдорлик тамойиллари асосида ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси билан Беларус Республикаси ўртасида 2008-2017-йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома ва унинг ижросига қаратилган дастур изчил амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюргани учун Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенкога миннатдорлик билдирди. Халқларимиз ўртасидаги дўстлик муносабатлари бундан кейин ҳам изчил давом этишини, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариш зарурлигини таъкидлади.

Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов бутун фаолиятини ўз халқи, Ватани равнақига бағишлагани, бугун Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланган, тинч ва барқарор давлатга айланганини қайд этди. Ислом Каримов вафотидан кейинги синовли кунларда Ўзбекистон халқи донолигини, юксак маданиятини ва ҳамжиҳатлигини яна бир бор намоён этганини, шундай буюк заминга ташриф буюрганидан мамнунлигини таъкидлади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг яқинда бўлиб ўтган 71-сессиясида мажлис иштирокчилари Ислом Каримов хотирасини ёдга олиб, ҳурмат бажо келтиргани ҳам Президентимизнинг халқаро обрў-эътиборини яққол тасдиқлайди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Беларус ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шу билан Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг мамлакатимизга ташрифи ниҳоясига етди.

Асосий мавзулар