Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан телефонлашди

© Пресс-служба президента КазахстанаНурсултон Назарбоев ва Шавкат Мирзиёев учрашуви
Нурсултон Назарбоев ва Шавкат Мирзиёев учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон делегациялари турли даражадаги амалий ташрифларининг якунларига, устувор йўналишларда муҳим тижорат шартномалари тузилганига юқори баҳо беришди

ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. 2016 йил 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида Қозоғистон томонининг ташаббуси билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ва Назарбоев ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар
Давлат раҳбарлари яқинда олий даражада ўтган учрашувлар чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан эришилган келишувлар ижросининг боришини муҳокама этишганди.

Томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон делегациялари турли даражадаги амалий ташрифларининг якунларига, устувор йўналишларда муҳим тижорат шартномалари тузилганига юқори баҳо беришди.

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев қатор минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари ўзаро манфаатли барча соҳаларда икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш, дўстлик ва яқин қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш тўғрисида келишиб олдилар.

Янгиликлар лентаси
0