Ўзбекистон ИИВ зиммасига сайловларда хавфсизликни таъминлаш вазифаси юкланди

© Sputnik / Денис Петров / Медиабанкка ўтишҲуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
МСК топшириғига асосан ИИВ сайлов округлари ва участкалари комиссиялари жойлашган биноларнинг хавфсизлигини таъминлаши, қўриқлаш ишларини ташкил этиши лозим. ИИВ зиммасига, шунингдек, янги ташкил этилаётган сайлов участкалари учун муҳрларни тайёрлашга рухсатнома бериш ваколати юклатилган

ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. ИИВ зиммасига мамлакатда президент сайловларида овоз бериш якунлари бўйича сайлов варақалари ва бюллетенларни, шунингдек, сайлов натижалари бўйича далолатномаларни етказиб беришда хавфсизликни таъминлаш вазифасини юклатилди, деб хабар қилди сешанба куни РИА Новости нашрига Марказий сайлов комиссияси матбуот-хизмати вакили.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримов 2 сентябр куни 78 ёшида инсульт оқибатида Тошкентда оламдан ўтди. Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Бош вазир Шавкат Мирзиёев тайинланди. Президент сайловлари 4 декабрда ўтказилиши белгиланган.

"МСК қабул қилган қарорга асосан, Ўзбекистон ИИВ зиммасига сайловларда жамоатчилик тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш вазифаси юклатилган", — деб хабар қилди матбуот-хизмати вакили.

ЕҲҲТ - Sputnik Ўзбекистон
Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари Тошкентга келди
Комиссия маълумотларига кўра, ИИВ ҳужжатда белгиланган тарзда Марказий сайлов комиссияси бюллетен ва сайлов варақаларини округ ва сайлов комиссиялари участкаларига етказишда зарур хавфсизлик чора-тадбирларини кўриши лозим.

Вазирликка шунингдек, МСК томонидан ташкиллаштирилаётган барча тадбирларда хавфсизлик чораларини таъминлаш топшириғи юклатилган. Ички ишлар вазирлиги сайлов округлари ва участкалари комиссиялари жойлашган биноларнинг хавфсизлигини таъминлаши, уларни қўриқлаши лозим, шунингдек, ИИВ зиммасига янги ташкил этилаётган сайлов участкалари учун муҳрларни тайёрлаш учун рухсатнома бериш ваколати юклатилган.

Янгиликлар лентаси
0