06:47 28 Июн 2017
Эфир
Миллиардер Алишер Усмоновнинг архив сурати

Алишер Усмонов Ўзбекистоннинг сиёсий ҳаётида иштирок этмаслигини айтди

© Sputnik/ Рамиль Ситдиков
Сиёсат
Ҳавола олиш
142240

Алишер Усмонов Ўзбекистоннинг сиёсий ҳаётида иштирок этмайди, дейилган Усмоновнинг матбуот-хизмати томонидан йўлланган пресс-релизда

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Алишер Усмоновнинг матбуот-хизмати миллиардер Ўзбекистоннинг янги раҳбариятига алоқадор эканлигини инкор этди.

Ушбу таъкид қатор оммавий ахборот воситаларидан тушган Ўзбекистондаги сиёсий ҳолат юзасидан бўлган мурожаатларга жавобан ёзилгани айтилмоқда.

"Бундан олдин ҳам бир неча бор бу ҳақда таъкидланганидек, Алишер Усмонов Ўзбекистоннинг сиёсий ҳаётида иштирок этмайди. Бу мавзу атрофида тарқалиб кетган миш-мишлар конъюктура билан боғланган бўлиб, аслида ҳақиқатдан йироқ.

Жаноб Усмоновнинг Ўзбекистонда дўстлари ва қариндошлари кўп. Агарда Ўзбекистон ҳукумати Алишер Усмоновга бирор ёрдам юзасидан мурожаат этса, у киши "фойдаси тегаётганидан" фақатгина хурсанд бўладилар.

Жаноб Усмонов ўзининг тарихий Ватанига омад ва равнақ тилашини алоҳида таъкидладилар", — дейилган матбуот-хизматининг расмий ахборотида.

Асосий мавзулар