02:16 10 Декабр 2016
Эфир
Ўзбек-қирғиз чегараси архив сурат

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадаги баҳсли ҳудудларни ўрганди

© Sputnik/ Стрингер
Сиёсат
Ҳавола олиш
318 0 0

Учрашувлар давомида 55та участкада қўшма дала текширувлари ўтказилди

ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. 5-14 октябр кунлари Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг ҳукумат делегацияларининг ишчи гуруҳлари икки давлат чегарасидаги 55та участкада қўшма дала текширувларини ўтказди, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Вазирликнинг хабарига кўра, текширувлар Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича икки давлат ҳукумат делегацияларининг учрашуви давомида ўтказилган. Музокаралар якунларига кўра томонлар протокол иимзоладилар.

"Учрашувлар давомида Ўзбекистон Республикасининг Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари билан Қирғизистон Республикасининг Жалол-Обод, Ўш ва Баткен вилоятлари туташган ҳудудларда давлат чегараларидаги 55та участкада қўшма дала текширувлари ўтказилди", — дейилади хабарда.

Сентябр ойида Ўзбекистон ТИВ делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукумат делегациялари икки давлат чегараларидаги 23та участкада дала текширувлари ўтказганлигини маълум қилганди.

СССР тарқалганидан кейин ўзбек-қирғиз чегарасининг чорак қисми делимитация қилинмаганлиги боис чегарада турли низолар келиб чиқмоқда. Кейинги уч йил ичида бу ерда бир неча ўнлаб низоли вазиятлар юзага келган.

Асосий мавзулар

  • Игорь Николайчук

    Марказий Осиё республикасида ҳукумат алмашинуви ташқи аралашувларсиз ўтиши лозим ва шундай бўлади, деб ишонади РСТИ эксперти Игорь Николайчук

    547
  • Ўзбекистон МСК мажлиси, архив сурат

    Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 9 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисда Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилди

    262
  • Ўзбекистонда Президент сайловларидан кейинги ҳолат, воқеа жойида олинган сурат

    Хитой халқаро радиосининг веб-саҳифасида мамлакатимизда бўлиб ўтган Президент сайлови мавзусига багъишланган мақола эълон қилинди. Мақолада Ўзбекистонда Президент сайловининг муваффақиятли ўтгани Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликнинг муҳим кафолати ҳисобланиши қайд этилган

    392