18:33 18 Ноябр 2017
Эфир
Украина президенти Пётр Порошенконинг архив сурати

Порошенконинг Москвага пўписаси: "Устимизга қилич кўтариб келган, қиличдан ҳалок бўлади"

© Sputnik/ Михаил Маркив
Сиёсат
Ҳавола олиш
1035 0 0

Пётр Порошенко "Александр Невский" фильми бош қаҳрамони томонидан айтилган сўзлар билан Россияга пўписа қилди

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Президент Пётр Порошенко Украина ҳимоячилари куни муносабати билан қилган чиқишида Россияга нисбатан "Александр Невский" фильмида бош қаҳрамон томонидан тилга олинган иборани қўллади. Ибора Украина президентининг расмий сайтида келтирилган, деб ёзади РИА Новости.

Порошенконинг айтишича, Украинадаги ҳарбий тайёргарлик "Россия тажовузкорлиги" ва "Шарқдан бўлаётган таҳдидлар" билан изоҳланади. Шу билан бирга у украиналиклар "ҳеч қачон бировнинг нарсасига кўз олайтирмаганини", аммо "ўзиникини ҳам бериб қўймаслигини" айтган.

"Биз, Худога шукрки, эндиликда чақирилмаган меҳмонларни кутиб олишга тайёрмиз. Кимки устимизга қилич кўтариб келадиган бўлса, қилич остида ҳалок бўлади", — деб баёнот қилган Украина президенти.

"Қиличдан ҳалок бўлиш" деган сўзларни Сергей Эйзенштейннинг "Александр Невский" фильмида новгородлик князь ролини ижро этган СССР халқ артисти Николай Черкасов айтган, деб ёзади нашр.

Эслатиб ўтамиз, расмий Киев Россияни Украинанинг ички ишларига аралашуви ҳамда Донбассдаги можароларда айблаб келади. Москва ўз навбатида, бу таъкидларни "оммавий шипшитишдан бўлак ҳеч вақо эмас", деб атаб, Россия Донбасс воқеаларига алоқадор эмас, дея қатъий турмоқда.

Асосий мавзулар