02:19 10 Декабр 2016
Эфир
ИҲТ кенгашидан архив сурат

ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясига доир брифинг ўтказилди

© Flickr
Сиёсат
Ҳавола олиш
ИҲТ Тошкент кенгаши (9)
97 0 0

18 октябрда ўз ишини бошлайдиган сессия доирасида Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг амалдаги раиси Кувайт Давлати ўз раислик ваколатини расман Ўзбекистонга топширади

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2016 йил 14 октябрь куни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун 18-19 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясига бағишланган брифинг ўтказди, деб хабар қилинган Тошкент вилояти ҳокимияти расмий сайтида.

Брифингда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо 26 давлат ташқи ишлар вазирлари мазкур йиғилишда иштирок этишини тасдиқлаганини маълум қилган. Булар Афғонистон, Бангладеш, Гаяна, Жазоир, Индонезия, Иордания, Камерун, Кот д'Ивуар, Кувайт, Ливия, Малайзия, Малдив, Миср, Нигерия, Озарбайжон, Покистон, Саудия Арабистони, Сомали, Суринам, Тожикистон, Туркия, Фаластин, Яман, Қатар, Қирғизистон, Қозоғистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарларидир.

Сессияда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд Амин Маданий, Ислом тараққиёт банки гуруҳи президенти Бандар Ҳажжар, ташкилотнинг ёрдамчи ва махсус муассасалари бош директорлари, АҚШ, Франция, Италия, Буюк Британия, Швейцариянинг ИҲТдаги махсус вакиллари ҳамда БМТ, ЕХҲТ, Араб давлатлари лигаси, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш каби қатор тузилмалар вакиллари ҳам иштирок этади.

18 октябрда ўз ишини бошлайдиган сессия доирасида Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг амалдаги раиси Кувайт Давлати ўз раислик ваколатини расман Ўзбекистонга топширади. Шу пайтдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг ташқи ишлар вазири мазкур органнинг 2017 йилдаги навбатдаги сессиясига қадар Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг раиси функцияларини амалга оширади.

Тасдиқланган дастур ва кун тартибига мувофиқ очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаши режалаштирилган.

Ўзбекистон Ислом ҳамкорлик ташкилотига мусулмон давлатларни бирлаштирувчи умумэътироф этилган форум сифатида қарайди, ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашидаги бўлажак раислигини эса мамлакатимизнинг ислом тамаддуни ривожига қўшган улкан тарихий ҳиссасининг эътирофи, деб ҳисоблайди. Шундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон ташкилотнинг дунёдаги ролини кенгайтириш ҳамда ташкилот олдидаги муҳим вазифаларни ҳал этишга ҳар томонлама кўмак беришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Ташкилот фаолиятининг устувор йўналишларига мувофиқ равишда вайронкор мафкурага қарши курашиш, аҳолида, айниқса, ёш авлод вакилларида муқаддас ислом дини қадриятлари ҳақида тўғри тушунча ва фикрни шакллантириш, ҳар томонлама етук ва юқори билимли ёшларни тарбиялаш масалаларининг давлатларимиз барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлашдаги аҳамиятини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикасининг ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашидаги раислиги “Таълим ва маърифат – тинчлик ва бунёдкорлик йўли” шиори остида ўтади.

Сессия қатнашчилари ялпи мажлисларда Ислом ҳамкорлик ташкилоти олдида турган давлатлараро мулоқотни қўллаб-қувватлаш, тинчликни мустаҳкамлаш соҳасидаги умумий вазифаларни ҳал қилиш ҳамда сиёсат, иқтисодиёт, илм-фан, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини ҳам муҳокама қилади.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясига тайёргарлик кўриш доирасида жорий йилнинг август ойида Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Жидда шаҳрида Иқтисодий, маданий ва ижтимоий масалалар бўйича Ислом комиссиясининг 39-сессияси ҳамда ИҲТга аъзо давлатлар юқори мансабдор шахсларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Ушбу форумлар ишида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Мазкур тадбирлар якунларига кўра, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида тасдиқланиши режалаштирилган 100 дан ортиқ резолюция маъқулланди. Бундан ташқари, ИҲТнинг Махсус қўмитаси томонидан тадбир доирасида қўшимча равишда қатор резолюция лойиҳалари кўриб чиқилади.

Сессия якунига кўра қабул қилинадиган асосий ҳужжат Тошкент декларацияси ҳисобланади.

Мазкур ҳужжат ИҲТ кун тартибидаги асосий сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар масалаларни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашидаги раислигининг устувор йўналишларини ўз ичига олади.

Мавзу:
ИҲТ Тошкент кенгаши (9)

Асосий мавзулар

  • Игорь Николайчук

    Марказий Осиё республикасида ҳукумат алмашинуви ташқи аралашувларсиз ўтиши лозим ва шундай бўлади, деб ишонади РСТИ эксперти Игорь Николайчук

    547
  • Ўзбекистон МСК мажлиси, архив сурат

    Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 9 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисда Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилди

    262
  • Ўзбекистонда Президент сайловларидан кейинги ҳолат, воқеа жойида олинган сурат

    Хитой халқаро радиосининг веб-саҳифасида мамлакатимизда бўлиб ўтган Президент сайлови мавзусига багъишланган мақола эълон қилинди. Мақолада Ўзбекистонда Президент сайловининг муваффақиятли ўтгани Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликнинг муҳим кафолати ҳисобланиши қайд этилган

    392