02:19 10 Декабр 2016
Эфир
Ўзбекистондаги сайловларга бағишланган брифингдан сурат

Яна икки партиядан Ўзбекистон президентлигига номзодлар тасдиқланди

© Sputnik/
Сиёсат
Ҳавола олиш
462 0 0

15-октябр куни бўлиб ўтган қурултойда "Миллий тикланиш" партиясидан Сарвар Отамуродов, "Адолат" партиясидан эса Наримов Умаровнинг номзодлари тасдиқланди

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. "Миллий тикланиш" миллий-демократик партияси ва "Адолат" социал-демократик партияси шанба куни бўлиб ўтган қурултойда президентлик сайловлари учун ўз номзодлари — Сарвар Отамуродов ва Наримон Умаровни тасдиқладилар, деб хабар қилмоқда РИА Новости мухбири.

Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов инсульт оқибатида 2 сентябр куни вафот этди. Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Бош вазир Шавкат Мирзиёев тасдиқланди. Ўзбекистон президентлигига сайловлар 4 декабрга белгиланган.

"Қурултой делегатлари бизнинг партиямиздан Ўзбекистон президентлигига кўрсатилган Сарвар Отамуродов номзодини тасдиқлади", — деб хабар қилган РИА Новости агентлигига "Миллий тикланиш" партияси вакили. Унинг сўзларига кўра, айни вақтда республика Марказий сайлов комиссиясига номзодни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар тайёрлаш жараёни ўз якунига етмоқда.

Шунингдек, "Адолат" партияси матбуот-хизмати ҳам қурултойда Наримон Умаров номзоди тасиқлангани ҳақида хабар қилган. Номзодни рўйхатдан ўтказиш учун партия керакли ҳужжатларни расмийлаштиришни ўз якунига етказаётгани ҳақида маълум қилган.

Асосий мавзулар

  • Игорь Николайчук

    Марказий Осиё республикасида ҳукумат алмашинуви ташқи аралашувларсиз ўтиши лозим ва шундай бўлади, деб ишонади РСТИ эксперти Игорь Николайчук

    547
  • Ўзбекистон МСК мажлиси, архив сурат

    Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 9 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисда Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилди

    262
  • Ўзбекистонда Президент сайловларидан кейинги ҳолат, воқеа жойида олинган сурат

    Хитой халқаро радиосининг веб-саҳифасида мамлакатимизда бўлиб ўтган Президент сайлови мавзусига багъишланган мақола эълон қилинди. Мақолада Ўзбекистонда Президент сайловининг муваффақиятли ўтгани Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликнинг муҳим кафолати ҳисобланиши қайд этилган

    392