Шавкат Мирзиёев БМТ янги Бош котибини табриклади

© REUTERS / DENIS BALIBOUSEБМТ Бош котиби Антониу Гутерреш
БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мирзиёев Антониу Гутерришни қатъий қўллаб қувватлашини билдирди ва ўзига қулай вақтда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.

ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik.  Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев БМТ янги бош котиби Антониу Гутерришни БМТ бош котиби этиб сайланганлиги муносабати билан табриклади.

БМТ Бош котиби - Антониу Гутерреш - Sputnik Ўзбекистон
Антониу Гутерреш - БМТга бош котиб этиб сайланди

Мирзиёев щз табрик хатида Ўзбекистон БМТни бутун жаҳон тинчлиги ва барқарорлигини сақлаш, халқаро ва минтақавий хавфсизликнинг кўплаб мураккаб муаммоларини ҳал этиш, изчил ривожланишни таъминлаш ва экологияни ҳимоя қилишдаги универсал халқаро тузилма деб ҳисоблашини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев дунёда барқарор ва кенг кўламли ривожланиш учун ташкилотга фаолиятини амалга оширишда Антониу Гутерришни қатъий қўллаб қувватлашини билдирди ва унга қулай вақтда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.

Янгиликлар лентаси
0