08:51 29 Май 2017
Эфир
Путин Ва Си Цзиньпиннинг БРИКС саммитида учрашуви. Архив сурат

Путин ва Си Цзиньпин Ўрта Осиёга халқаро террорчилик киришига йўл қўйишмайди

© Sputnik/ Алексей Дружинин
Сиёсат
Ҳавола олиш
773 0 0

Россия ва Хитой раҳбарлари алоҳида учрашув давомида Ўрта Осиё ҳудудига ҳалқаро террорчилар кириб келишига йўл қўйиб бўлмасликни таъкидлашди.

ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. БРИКС саммити давомида умумий учрашувлар бўлиб ўтганига қарамасдан, Россия президенти Владимир Путин ХХР раиси Си Цзиньпин билан алоҳида учрашув ўтказишди, деб хабар қилди президент матбуот котиби Дмитрий Песков, Sputnik Тожикистон хабарига асосан.

Учрашув давомида икки мамлакат раҳбарлари Суриядаги вазият ҳақида фикр алмашдилар. Шунингдек террорчилкка қарши кураш борасида, томонлар бир хил фикр намойиш қилдилар.

Суҳбат давомида раҳбарлар Ўрта Осиё давлатлари ички ишларига ташқаридан туриб аралашишни қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлашди.

"Халқаро террорнинг Ўрта Осиёга кириб келиши ёки ушбу ҳудуд орқали ўтишига тўсқинлик қилиш учун ҳамкорликни давом эттириш кераклиги алоҳида айтиб ўтилди", — деди Песков.

Корея ярим оролидаги вазият ҳақида фикр алмашиш давомида томонлар ҳудудни ядро қуролидан тозалаш кераклигини таъкидлашди. 

"Умуман олганда асосий халқаро муаммоалар борасида Россия ва Хитой ҳамфикр эканлиги қайд этилди", — деди президент матбуот котиби.

ХХР раиси Путинни ўзининг эски дўсти эканлигини таъкидлади. Россия президенти хитойлик ҳамкасабаси билан БРИКС саммити муносабати билан навбатдаги учрашувидан мамнун эканлигини айтиб ўтди.

Путиннинг сўзларига қараганда Россия ва Хитой орасидаги муносабатлар энг юқори сиёсий даражада, ҳукуматлар, вазирликлар ва корхоналар даражасида жуда изчил ривожланмоқда.

Асосий мавзулар