10:46 20 Январ 2017
Эфир
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов ва Афғонистон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Салоҳиддин Раббани, архив сурат

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида ушлаб бериш тўғрисида Битим имзоланди

© МИД Узбекистана
Сиёсат
Ҳавола олиш
207 0 0

Учрашувда Афғонистон элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий иштирок этди

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. 17 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Афғонистон Ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббони билан учрашди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди ва ҳамкорликни янада ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Учрашув доирасида вазирлар Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида ушлаб бериш тўғрисида битим имзолади.

Учрашувда Афғонистон элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий иштирок этди.

Асосий мавзулар