02:17 10 Декабр 2016
Эфир
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов ва Қирғизистон Республикаси ТИВ раҳбари Эрлан Абдилдаев, архив сурат

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди

© МИД РУз
Сиёсат
Ҳавола олиш
262 0 0

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. 2016-йилнинг 19-октябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрида бўлиб турган Қирғизистон делегацияси раҳбари Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев билан учрашди, деб хабар қилинган Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида.

Хабарда айтилишича, суҳбат чоғида икки ва кўп томонлама шаклдаги Ўзбекистон- Қирғизистон ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

Мулоқот давомида турли даражаларда икки томонлама алоқаларни ва уларнинг самарадорлигини фаоллаштиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланган.

Учрашув якунига кўра 2016-2017-йилларга мўлжалланган вазирликлараро ҳамкорлик дастури имзоланган.

Учрашувда Қирғизистон Элчиси Данияр Сидиков иштирок этган.

Асосий мавзулар

  • Игорь Николайчук

    Марказий Осиё республикасида ҳукумат алмашинуви ташқи аралашувларсиз ўтиши лозим ва шундай бўлади, деб ишонади РСТИ эксперти Игорь Николайчук

    547
  • Ўзбекистон МСК мажлиси, архив сурат

    Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 9 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисда Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилди

    262
  • Ўзбекистонда Президент сайловларидан кейинги ҳолат, воқеа жойида олинган сурат

    Хитой халқаро радиосининг веб-саҳифасида мамлакатимизда бўлиб ўтган Президент сайлови мавзусига багъишланган мақола эълон қилинди. Мақолада Ўзбекистонда Президент сайловининг муваффақиятли ўтгани Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликнинг муҳим кафолати ҳисобланиши қайд этилган

    392