Баронесса Вивьен Стерн Ўзбекистонга сафарини бошлади

Oбуна бўлиш
Британия парламенти лордлар палатаси аъзоси, Британия империяси ордени фахрий қўмондони, баронесса Вивьен Стерн Ўзбекистонга расмий сафарини бошлади

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Баронессанинг расмий ташрифи уч кун давом этиб, у бу муддат ичида ҳукумат ва парламент вакиллари билан иккиёқлама учрашувлар ўтказади, деб хабар қилган "Новости Узбекистана" нашри.

Тошкентда Халқаро бизнес-маркази - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-Британия кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтади
"Баронесса Стерн Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари миллий институтлари ташкил этилганининг 20 йиллигига бағишланган халқаро анжуманда чиқиш қилиб, вазирлик ва Олий Мажлис сенатининг қатор вакилларибилан учрашади", — деб таъкидланган хабарда.

Бундан ташқари, баронесса, жиноий одил судлов тизимини ислоҳ қилиш ҳамда қийноқлар олдини олиш бўйича Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида.

Баронесса Стерн 1999 йилдан буён Британия парламенти юқори палатаси, лордлар палатасининг мустақил аъзоси ҳисобланади. 2004 йилдан 2008 йилгача Парламент қўмитасининг инсон ҳуқуқлари бўйича аъзоси сифатида фаолият юритган. Бугунги кунда у ўлим жазосини бекор қилиш ҳақидаги парламент гуруҳи, шунингдек, Тожикистон бўйича парламент гуруҳига раҳбарлик қилиб келмоқда.

Янгиликлар лентаси
0