Жон Керрининг ўринбосари Ислом Каримов қабрини зиёрат қилади

© Новости УзбекистанаИслом Каримов хотирасига ба-ишланган кўргазма
Ислом Каримов хотирасига ба-ишланган кўргазма - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ Давлат котиби Томас Шэннон ташриф давомида Ўзбекистондаги юқори мартабали шахслар билан учрашишни режалаштирган. Айнан кимлар билан учрашиши эса ҳозирча маълум қилинмаяпти. Шэннон, пойтахт билан чекланиб қолмай, Самарқанд шаҳрини ҳам зиёрат қилади

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Томас Шэннон 24-29 октябр кунлари Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга сафар уюштиради, деб хабар қилинган АҚШ Давлат департаменти ахборотида.

С5+1 форматида Самарқандда учрашув - Sputnik Ўзбекистон
Керри ва Ўрта Осиё мамлакатлари "С5+1" ҳамкорлигини маъқуллашди
Хабарда таъкидланишича, бу Шэнноннинг Марказий Осиёга илк сафаридир. Маълум қилинишича, олий мартабали дипломат Марказиё Осиё давлатлари мустақиллигининг 25 йиллигини нишонлайди, шунингдек, Марказий Осиёнинг бешта мамлакатини ўз ичига олувчи "С5+1" гуруҳи бўйича музокараларни давом эттиради.

АҚШ Давлат котиби Томас Шэннон ташриф давомида Ўзбекистондаги юқори мартабали шахслар билан учрашишни режалаштирган. Айнан кимлар билан учрашиши эса ҳозирча маълум қилинмаяпти. Шэннон, пойтахт билан чекланиб қолмай, балки Самарқанд шаҳрига ҳам сафар қилади. Шэннон Самарқандда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиши айтилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0