ЎзЛиДеП Мирзиёев номзодини рўйхатга олиш учун МСК комиссиясига ҳужжатлар топширди

© http://www.elections.uz/uzb/events/news/6378/Ўзбекистон Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази
Ўзбекистон Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қонунчиликка асосан сиёсий партия раҳбарининг Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олишни илтимос қилиб ёзган аризаси тақдим этилди

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Жорий йилнинг 22 октябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ваколатли вакили Марказий сайлов комиссиясига сиёсий партия томонидан кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олиш учун зарур ҳужжатларни тақдим қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази хабар берди.

Тадбирда Марказий сайлов комиссияси аъзолари, сиёсий партия ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
ЎзЛиДеП аъзолари сайловолди тарғиботини ўтказишмоқда
Қонунчиликка асосан сиёсий партия раҳбарининг Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олишни илтимос қилиб ёзган аризаси тақдим этилди.

Аризага Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси VIII съездининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги қарори, съезднинг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги баённомаси, партия томонидан кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ўз номзоди овозга қўйилишига рози эканлиги тўғрисидаги аризаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни қўллаб-қувватловчи сайловчиларнинг имзо варақалари илова қилинди.

Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиянинг ваколатли вакилига ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана ва вақт кўрсатилган маълумотнома берди. Тақдим этилган ҳужжатларнинг қонунда белгиланган муддатда сайлов қонунчилиги талабларига мувофиқлиги кўриб чиқилади.

Ҳозирги кунда Марказий сайлов комиссиясида имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганини текшириш юзасидан ички ишлар, адлия органларининг, аҳолини ҳисобга олиш билан шуғулланувчи муассасаларнинг мутахассислари, шунингдек жамоатчилик вакилларидан иборат экспертлар гуруҳлари ўз ишини давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 19 октябрь куни бўлиб ўтган VIII съездида Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президентлигига номзод этиб тасдиқланганди.

Янгиликлар лентаси
0