14:53 22 Сентябр 2017
Эфир
Берлинда ўтказилган норманд тўртлигига аъзо мамлакатлар раҳбарлари учрашуви, архив сурат

Песков "Норманд тўртлиги" қайси тилларда мулоқот қилишини айтди

© Sputnik/ Михаил Климентьев
Сиёсат
Ҳавола олиш
55321

Маълум бўлишича, Путин инглиз тилида Олланд билан бир неча дақиқа қийналмай гаплаша олади, Франция раҳбари эса Меркел билан бемалол немисча ҳазиллашади

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков Сергей Брилев олиб борадиган "Вести в субботу" дастурида "норманд тўртлиги" етакчилари қайси тилларда гаплашишини ошкор қилди.

Песковнинг сўзларига кўра, Украина президенти Петр Порошенко бир йўла учта тилда гапиришга ҳаракат қилади, "кутилмаганда инглизча гапиришга ўтади, ҳамма сўроқ тарзида бир-бири билан кўз уриштиргач, таржимонлар дарҳол унинг гапини рус ва украин тилларига ўгирадилар",  деди Песков.

"Россия президенти Владимир Путин инглиз тилида Олланд билан бир неча дақиқа сўзлаша олади. Франция президенти эса Меркель билан немис тилида бемалол ҳазиллашади", — қўшимча қилди Россия президенти матбуот-котиби.

"Олланднинг немис тилини билмайдиган ёрдамчиларига осон деб бўлмайди, албатта", — дея қўшимча қилади Песков.

Эслатиб ўтамиз, йил давомидаги "норманд тўртлиги"нинг (Россия, Германия, Украина, Франция) биринчи саммити 20 октябрда Берлинда бўлиб ўтди. Унда Владимир Путин, Ангела Меркель, Петр Порошенко ва франсуа Олландлар бир неча соат давомида Украина шарқида юз бераётган ҳодисаларни муҳокама қилишди.

Асосий мавзулар