Мирзиёев Туркманистон президентини табриклади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон раҳбари Гурбангули Бердимухамедовни ва туркман халқини мустақиллигининг 25-йиллиги билан чин юракдан табриклади.

ТОШКЕНТ, 26 окт Sputnik. Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев бугун Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов билан телефонда гаплашди, деб хабар қилмоқда ТИВ расмий саҳифаси.

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимухамедовни Туркманистон мустақиллигининг 25-йиллиги билан чин юракдан табриклаб ва унинг фаолиятида янги зафарлар, дўстона турман халқига эса – тотувлик ва келажакда янада тараққиёт этишни тилади.

Ўз навбатида, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов чин миннатдорчилик билдириб ўзбек халқига тинчлик, тотувлик ва равнақ тилади.

Давлат раҳбарлари келажакда ҳам ўзбек-туркман ишончли ва самарали ҳамкорлигини давом эттириш ва ривожлантиришда ҳамда муҳим халқаро ва Ўрта Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни сақлаб қолиш масалаларида ҳамкорлик қилиш ниятларини қатъиян тасдиқлашди.

Янгиликлар лентаси
0