Ҳиндистон ташқи ишлар вазири билан учрашув бўлиб ўтди

© МИД УзбекистанаАбдулазиз Камилов ва Ҳиндистон ТИВ раҳбари Мубашир Джавед Акбар учрашуви
Абдулазиз Камилов ва Ҳиндистон ТИВ раҳбари Мубашир Джавед Акбар учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташқи ишлар вазирлигида Ҳиндистон ТИВ раҳбари Мубашир Джавед Акбар ҳамда Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Винод Кумар иштироки учрашув бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik.  Ўзбекистон Ташқи ишлари вазири Абдулазиз Камилов Ҳиндистонлик ҳамкасабаси Мубашир Джавед Акбар бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.

Учрашув бошида Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистон раҳбариятига Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан билдирган ҳамдардлиги ва Самарқандда у кишининг қабрини зиёрат қилгани учун миннатдорчилик билдирди.

Бўлиб ўтган суҳбатда, томонлар Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалалари ҳамда ҳудудий ва халқаро майдондаги воқеалар борасида фикр алмашишди.   

Учрашувда Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг юқори доиралари ва олий раҳбарияти орасида доимий равишда олиб борилаётган  сиёсий мулоқоти, ишбилармонлар ҳамда маданият ва санъат соҳалари вакиллари учрашувлари, олдин эришилган келишувларни рўёбга чиқариш, мамлакатларимиз  ва халқларимиз орасида кўп қиррали ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини бераётгани эътироф этилди.

Учрашувда, шунингдек, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Винод Кумар ҳам иштирок этди.

Янгиликлар лентаси
0