Путин Трампга табрик телеграммасини йўллади

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин
Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин АҚШ президентлиги сайловларида ғолиб чиққани муносабати билан Трампга табрик телеграммасини йўллади

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Владимир Путин Дональд Трампни сайловларда ғолиб чиққани билан самимий қутлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Клинтоннинг тарафдорлари кўзда ёш билан тарқалмоқдалар - Sputnik Ўзбекистон
"Кампир Хиллари дам олсин" ёхуд сиёсатчилар Трамп ғалабаси ҳақида
"Россия президенти Владимир Путин АҚШ президентлиги сайловларида ғолиб чиққани муносабати билан Трампга табрик телеграммасини йўллади", — дейилган расмий Кремль томонидан тарқатилган хабарда.

Россия етакчиси Трампга йўллаган табрик мактубида биргаликда икки мамлакат ўртасидаги инқирозга учраган муносабатларни қайта тиклашга умид билдирган.

Эслатиб ўтамиз, бугун республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп керакли миқдорда овоз тўплаб АҚШ президенти сайловида ғалабага эришди.

Маълумки, АҚШ президенти сайловида ғолиб чиқиш учун 538 нафар умумий сайловчилар 270 сайловчи овозига эга бўлиш керак. Статистик маълумотларга кўра, айни дамда Трамп 276 сайловчи овозига эга бўлган. Трампнинг рақиби, Демократик партия вакили Хиллари Клинтон эса – 215 овоз тўплаган.

Янгиликлар лентаси
0