Мирзиёев Покистон Бош вазирига ҳамдардлик билдирди

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишПокистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф
Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган ҳафта шанба куни Покистоннинг жанубий қисмидаги ибодатхонада содир этилган террорчилик оқибатида 52 киши ҳалок бўлди, 100 дан зиёди жароҳат олган эди

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ўзбекистон раҳбари Покистон Бош вазирига ҳамдардлик билдирди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Хуб шаҳрида (Белуджистан провинцияси) содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг, айниқса аёллар ва ёш болаларнинг нобуд бўлгани муносабати билан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Навоз Шарифга самимий таъзия бидирилган мактуб йўллади.

Давлат раҳбари ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик сўзларини изҳор этди", — дейилади хабар матнида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта шанба куни Покистоннинг жанубий қисми(Белуджистан)даги ибодатхонада содир этилган террорчилик оқибатида 52 киши ҳалок бўлди, 100 дан зиёди жароҳат олган эди.

Рейтер агентлиги хабарига кўра, "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси портлаш учун жавобгарликни ўз бўйнига олган.

Янгиликлар лентаси
0