Ўзбекистонда 24 ноябрдан 2 декабрга қадар муддатидан олдинги сайловлар ўтказилади

© Foto : Saeimas Preses dienestsОвоз бериш
Овоз бериш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сайловчи ушбу кунларда соат 9.00 дан 18.00 га қадар участка сайлов комиссияларига мурожаат қилиши мумкин

ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш ҳақидаги масала кўриб чиқилди.

2016 йилги сайловларга таклифнома - Sputnik Ўзбекистон
Фуқароларга сайлов таклифномалари тарқатилиши бошланди
"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги қонуннинг 31-моддасига кўра, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлмайдиган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга. Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловга бир кун қолганида тугалланади.

Округ ҳудудидаги сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш 24 ноябрь куни бошланиб, 2 декабрь куни якунланиши тўғрисида қарор қабул қилинди. Сайловчи ушбу кунларда соат 9.00 дан 18.00 га қадар участка сайлов комиссияларига мурожаат қилиши мумкин.

Муддатидан олдин овоз бериш вақти оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Янгиликлар лентаси
0