Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид долзарб масалалар муҳокама қилинди

Олий Мажлис биноси
Олий Мажлис биноси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамгъармалари бюджетларининг 2016-йил тўққиз ойидаги ижроси кўриб чиқилди

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Депутатлар мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид долзарб масалаларни муҳокама этдилар, деб хабар қилмоқда "Жаҳон" АА.

Хабарда айтилишича, олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2016-йил тўққиз ойидаги ижроси кўриб чиқилган.

"Муҳокамалар жараёнида фракциялар ҳамда депутатлар гуруҳи Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган ҳисобот юзасидан ўз нуқтаи назарларини келишиб олдилар", — дейилган хабарда.

Депутатлар шу йилнинг 9 ойи якунларига кўра, мамлакат ялпи ички маҳсулоти 7,8 %, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 7,2 %, қурилиш ишлари ҳажми 15 % ҳамда хизматлар кўрсатиш ҳажмининг 12,4 % ўсишига эришилгани, шунингдек, давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 % профицит билан ижро этилганини қайт этганлар.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Қонунчилик палатасидаги фракцияси йиғилишида амалга оширилаётган бозор ислоҳотларининг устувор йўналишлари бўлган кичик бизнеснинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини таъминлаш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш муҳимлиги таъкидланган.

Оқсарой - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш бошланди
Фракция аъзолари Ҳукумат томонидан экспортни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишларга алоҳида аҳамият қаратиб, ҳисобот даврида яна 835 та корхона, биринчи навбатда, кичик бизнес субъектлари экспорт фаолиятига жалб этилганини ва қўшимча 246 турдаги маҳсулот экспорти йўлга қўйилганини алоҳида эътироф этганлар.

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси фракцияси аъзолари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг 9 ойида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналар томонидан 50 дан ортиқ янги саноат маҳсулотлари тайёрлаш ўзлаштирилгани, дастур доирасида жами 4,1 трлн. сўмлик товарлар ишлаб чиқарилиб, импорт ўрнини босиш самарадорлиги 1,3 млрд. АҚШ долларини ташкил қилганини алоҳида таъкидлаб, ҳисобот ялпи йиғилиш муҳокамасига киритилишини маъқуллашган.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари ўз дастурий мақсадлари ҳамда Сайловолди платформасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ҳисобот даврида мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсат изчиллиги таъминланганлигини, бу, ўз навбатида, аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини оширишга хизмат қилаётганлигини алоҳида қайд этишди.

Халқ-демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмонов - Sputnik Ўзбекистон
Ҳотамжон Кетмонов - ёшлар учун жон куйдирувчи сиёсатчи

Жумладан, “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурига асосан, оналик ҳамда болаликни муҳофаза қилиш, согълом ва ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялаш тизимини янада мустаҳкамлаш бўйича республикамизда бюджет ва бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар бевосита партия электорати манфаатларига мос келиши таъкидлаб ўтилган.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзолари Давлат бюджетининг шу йил 9 ойидаги ижросини дастлабки тарзда муҳокама қилиш чоғида асосий эътиборни таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга йўналтирилган Давлат бюджети маблагъларининг мақсадли сарфланишига қаратдилар. Унда таълим муассасаларини сақлаш ҳамда уларни ривожлантиришга ажратилган маблагълар сарфланиши ҳолатини муҳокама қилиш асносида барча таълим муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий ахборот технологиялари, электрон ўқув-таълим дастурлари ва мултимедиа маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар таҳлил қилинди.

Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар жорий йил 9 ойи давомида Давлат бюджетидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун, хусусан, атмосфера ҳавоси ҳамда сув ва ер ресурслари, ўсимлик ҳамда ҳайвонот дунёси муҳофазаси, оқова сув тозалаш иншоотларини қуриш ҳамда қайта таъмирлаш, ўрмончилик ва кўкаламзорлаштириш, биохилмахилликни ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни сақлаш ва янгиларини барпо этиш ҳамда экологик йўналишдаги бошқа тадбирларга ажратилган маблағлар кўламини атрофлича муҳокама қилишган.

Наримон Умаров - Sputnik Ўзбекистон
Наримон Умаров: Россия Ўзбекистоннинг муҳим савдо иттифоқчиси бўлиб қолади
Йиғилишларда, шунингдек, Қонунчилик палатаси муҳокамасига иккинчи ўқишга киритилаётган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ҳамда “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги қонун лойиҳалари ҳам муҳокама этилган.

Тадбир якунида сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг кўриб чиқилган масалалар юзасидан нуқтаи назари шакллантирилиб, Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиш ҳақидаги қарорлари қабул қилинган.

Янгиликлар лентаси
0