19:10 22 Июн 2017
Эфир
Олий Мажлис биноси, архив сурат

Депутатлар коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонуннинг афзал томонларини санаб ўтдилар

© Flickr/ farflungistan
Сиёсат
Ҳавола олиш
328 0 0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Депутатлар жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар, деб хабар қилмоқда ТИВ ахборот хизмати.

Илгарироқ парламент қуйи палатаси мажлисининг кун тартибига киритилган масалалар сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг, Қонунчилик палатаси қўмиталарининг мажлисларида вазирликлар ва идоралар, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари иштирокида дастлабки тарзда муҳокама қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Депутатлар бу гал ўз ишларини "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилишдан бошладилар.

"Ушбу қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан унинг жамоатчилик муҳокамалари ташкил этилди. Биз суд органлари, прокуратура, адлия органлари ва қонунни қўллаш амалиёти бошқа соҳалари вакиллари, ҳуқуқшунос олимлар, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида лойиҳанинг ҳар бир нормасини синчиклаб таҳлил қилдик. Бу уни янада такомиллаштиришга хизмат қилди. Ушбу қонун лойиҳаси, шак-шубҳасиз, унда фуқаролар, ташкилотлар, жумладан, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг масъулияти ва муносабатини оширади, шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлардан огоҳлантириш ва профилактикасига хизмат қилади" – дейди Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Ш.Мамажонов.

Депутатларнинг таъкидига кўра, қонун лойиҳаси муҳим ва ўз вақтида қабул қилинаётган бўлиб, у биринчи навбатда фуқаролар, жумладан, тадбиркорларнинг давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига ишончини мустаҳкамлаш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган.

Шунингдек, ушбу қонун коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни кенг кўламда қонун йўли билан тартибга солишга, коррупцияга қарши курашиш борасида давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини оширишга, жамият ҳаётининг барча соҳаларида бундай ҳолатга тўлиқ барҳам беришга, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш орқали коррупциянинг барча кўринишларига нисбатан муросасизлик муҳитини яратишга қаратилганлиги эътироф этилди.

Асосий мавзулар

  • День памяти и скорби в Ташкенте

    22 июнь - МДҲ мамлакатларида Хотира ва қайғу куни деб тан олинган. Бундан 76 йил олдин, 1941 йилнинг 22 июнида инсоният тарихида энг кўп қурбонларга олиб келган мудҳиш уруш бошланган эди.

    31
  • Ким Чен Ин, КХДР етакчиси

    Шимолий Кореяда фақатгина расман бунга рухсат олган қатор ташкилотлар Интернетга уланиш имкониятига эга. Шунинг учун ТИВ томонидан яратилган расмий сайт чет эллик фуқаролар ва мамлакатдан ташқарида яшаётган кореяликлар фойдаланишлари учун мўлжалланган

    30
  • Абитуриент

    Кириш синовларида тўплаган натижалари энг юқори баллнинг 30% (68,0 балл)дан кам бўлмаган, Давлат комиссияси томонидан белгиланган қўшимча ўринларга қабул қилинмай қолган ва ўқиш истагини билдирган абитуриентлар ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан 10 баробардан ортиқ оширилган тўлов-контракт тўлов тўлаш шарти билан ўқишга қабул қилинади

    309