Сергей Лавров КХШТ мамлакатлари элчилари билан учрашди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашув давомида Ташкилотнинг ушбу йил давомидаги фаолияти якунлари ҳамда халқаро ва ҳудудий майдонлардаги хавфсизлик масалалари кўриб чиқилди.

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Россия Ташқи Ишлар вазири Серегй Лавров КХШТ мамлакатлари элчилари билан ҳудудий ва халқаро хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди, дейилган Россия ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Жума куни Сергей Лавровнинг КХШТ мамалкатлари элчилари билан анъанавий учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда КХШТ Бош котиби Николай Бордюжа ва КХШТ бирлашган Штаби раҳбари Анатолий Сидоров ҳам иштирок этишди.

“Учрашув давомида Ташкилотнинг ушбу йил давомидаги фаолияти якунлари, халқаро ва ҳудудий майдонлардаги хавфсизлик масалалари, жумладан уларнинг КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг 2016 йилнинг 16 ноябрида Ереванда бўлиб ўтган сессияси кўзгусидаги таҳлили бўлиб ўтди”, — дейилган ТИВ хабарида.

Вазирлик хабарига кўра, учрашув давомда 8 декабрда Гамбургда бўлиб ўтадиган ЕХҲТ Ташқи Ишлар вазирлари кенгаши доирасида КШХТ мамлакатлари Ташқи Ишлар вазирлари учрашуви ҳам режалаштириб олинди.

Хабарда айтилишига кўра, КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг 2016 йилдаги якуний мажлиси 26 декабр куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 

Янгиликлар лентаси
0