19:29 07 Декабр 2016
Эфир
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Абдулазиз Камилов, архив сурат

Абдулазиз Камилов Жон Керрининг биринчи ўринбосари билан учрашди

© Sputnik/ Григорий Сысоев
Сиёсат
Ҳавола олиш
137 0 0

Мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама алоқаларга оид масалалар муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. 2016-йилнинг 29-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Уильям Тоддни қабул қилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Хабарда таъкидланишича, мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама алоқаларга оид масалалар муҳокама қилинган.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг баъзи масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Учрашувда АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этган.

Асосий мавзулар