03:21 11 Декабр 2016
Эфир
Туркиянинг Ўзбекистондаги Элчиси Намик Гунер Эрпул, архив сурат

Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунлади

© МИД Узбекистана
Сиёсат
Ҳавола олиш
70 0 0

2016-йилнинг 1-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонда ўз миссиясини якунлаётган Туркия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Намик Гунер Эрпулни қабул қилди

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Учрашувда Туркия Элчиси фаолиятининг самарали бўлганлиги қайд этилди ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва унинг бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли Ўзбекистон-Туркия муносабатларини кенгайтиришга қўшган ҳиссаси юқори баҳоланди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Таъкидланганидек, 17-18-ноябр кунлари Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг Ўзбекистонга ташрифи ва олий даражадаги музокаралар давомида эришилган келишувлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлигининг исботидир.

Намик Гунер Эрпул ўз навбатида Ўзбекистондаги миссиясини бажаришига қулай имконият яратиб берилгани учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Асосий мавзулар